Байден Швеция ва Финляндия учун тарихий қадамни ташлади

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден АҚШ Конгрессининг тегишли қўмиталарига Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қабул қилинишига оид ҳужжатларни юборди. 

"Мен Финляндиянинг НАТОга қўшилиши ҳақида ҳужжат тақдим этаман", дейди Байден Конгресс қўмита раисларига юборган муқовали мактубида. Худди шундай мактуб Швециянинг иттифоққа киришига ҳам тегишли. Ҳужжатлар матни эълон қилинмаган. 

Ушбу ҳужжатларни тайёрлаш АҚШ қонунчилигига мувофиқ талаб қилинади. Бундай ҳужжатларда АҚШ маъмурияти мамлакатнинг НАТОга қўшилиши билан боғлиқ масалаларни ва бунинг иттифоқ ва Америка миллий хавфсизлиги учун оқибатларини баҳолайди. 

Финляндия ва Швеция мисолида, биринчи бундай ҳисоботларни Байден Конгрессга 19 май куни, Стокгольм ва Хелсинки НАТОга аъзо бўлиш учун расмий ариза топширганидан бир кун ўтиб юборган эди. Жорий ҳисоботларда маъмурият янгиланган маълумотларни тақдим этади. 

Эслатиб ўтамиз,  28 июнь куни Туркия, Финляндия Президентлари, Швеция Бош вазири ва НАТО Бош котиби иштирокида НАТО саммити олдидан тўрт томонлама музокаралар ўтказилди. Музокаралар натижасига кўра, уч мамлакат Ташқи ишлар вазирлари “Учлик меморандуми”ни имзоладилар. Меморандумга кўра, Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлиш учун халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашда барча талабларни бажаради, Туркияда террористик ташкилот деб тан олинган тузилмалар – "Курдистон ишчи партияси", "Сурия халқ мудофааси отряди" ва ФЕТО билан мулоқотни тўхтатади ва ўзи ҳам уларни террористик ташкилот сифатида қайд этади. Қолаверса, миллий қурол-яроғ эмбаргоси олиб ташланади.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Швеция Финляндия

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг