Байденнинг вакили Доҳада “Толибон” билан учрашди

Олам

image

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Уэст бошчилигидаги делегация Қатарда “Толибон” ҳаракати раҳбарияти билан учрашди. 

Давлат департаменти матбуот хизматининг билдиришича, Уэст делегацияси таркибида Давлат департаменти, Молия вазирлиги ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) вакиллари бор. 

Америка делегациясининг “Толибон” вакиллари билан учрашуви 29-30 июнь кунлари Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтди. 

"АҚШ делегацияси Афғонистондаги яқинда содир бўлган зилзилалар натижасида қурбон бўлган ва кўрилган зарарлар учун ҳамдардлик билдирди, шунингдек, инсонпарварлик ёрдами, жумладан, USAID томонидан зилзила қурбонлари учун янги 55 миллион долларлик ёрдам кўрсатишга ваъда берди", дейилади хабарда. 
 
Вазирликнинг эслатишича, 2021 йил августидан бери Қўшма Штатлар афғонларга 774 миллион доллардан ортиқ гуманитар ёрдам кўрсатган. 

Учрашувда Америка томони “Толибон” ҳаракатининг инсонпарварлик ёрдами тарқатилишига аралашуви кучайиб бораётганидан хавотир билдирди. 

АҚШ Афғонистондаги “Толибон” маъмурияти халқаро молиявий тузилмалар олдидаги қарзларнинг бир қисмини тўлаганидан мамнун.
 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Толибон

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг