“Рухсат сўраб ўтирмайман”. Кеосаян Қозоғистонда қўйилган тақиқни мазах қилди
Олам
−
25 Июнь 2022
19693Аввалроқ, россиялик кинорежиссёр ва телебошловчи Тигран Кеосаян Қозоғистонда террорчилар билан бир рўйхатга киритилгани ҳақида хабар берган эдик.
Тигран Кеосаян Қозоғистонга кириши тақиқлангани ва террорчилар билан бир рўйхатга тушганига “ҳазил билан” қарашини айтди. Бу ҳақда “Газета” нашри хабар берди.
Кеосаяннинг сўзларига кўра, у Қозоғистонга мамлакат расмийларидан рухсат сўрамасдан ҳам бора оладиган пайт келади.
“Мен ақл бовар қилмайдиган ҳазил билан ёндашаман, гўё ватаним менга орден бергандек муносабатда бўламан. Бу кулгили, шунчаки кулгили. Мен, эҳтимол, жуда оғриқли нуқтага ёки уларни ақл бовар қилмайдиган қўрқувга олиб келадиган нуқтага урдим. Шунинг учун мен журналистлик ишини тўғри бажардим. Қозоғистонга албатта келаман. Мен Қозоғистон расмийларидан рухсат сўрамайман. Шундай пайт келадики, мен, албатта, ўз ватаним Қозоғистонга, ўз ватаним, советча, яна бир бор такрорлайман, ўзим вояга етган Қозоғистонга келаман”, деган телебошловчи.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 апрель куни Кеосаяннинг YouTube’даги каналида унинг қозоғистонликларни ношукрликда айблаб, Украинадаги аҳволдан хулоса чиқаришга чақирган ҳақоратли видеоси пайдо бўлганди.
“Қозоқлар, биродарлар, бу қандай ношукрлик? Йигитлар, сизлар ростдан ҳам Россия қайгадир буғланиб кетди, деган қарорга келдингларми? Марсга кўчиб кетяптими? Ёки сизлар кўчиб кетяпсизларми? Мен Россия Федерацияси фуқароси Тигран Эдмондович Кеосаян шахсий фикримни айтаман. Украинага диққат билан қаранг, жиддий ўйлаб кўринг. Украинага диққат билан қаранг, жиддий ўйлаб кўринг. Ўйлайманки, бизнинг масъулларимиз ҳам муносабатлар даражасини қайта баҳолашлари, қайта кўриб чиқишлари керак. Чунки, азизларим, агар сиз шундай айёр бўлишда давом этаман ва бунинг учун ҳеч нарса бўлмайди деб ўйласангиз, адашасиз”, дейди Кеосаян таҳдиднамо тарзда.
Бунинг ортидан Қозоғистон ТИВ Кеосаянинг мамлакатга кириши тақиқланишини эълон қилганди. Орадан икки ой ўтиб, ОАВда у Қозоғистоннинг “исталмаган шахслар” рўйхатига киритилгани маълум бўлди. Рўйхатда асосан террорчилар ва шунга ўхшай кимсалар киритилган.
Тигран Кеосаян “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги, RT телеканали ва “Sputnik” ахборот агентлигининг бош муҳаррири Маргарита Симоняннинг турмуш ўртоғи ҳисобланади. Юқоридаги оммавий ахборот воситалари Россия асосий пропоганда машинаси ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь