Қашқадарёда қовун пишди
Жамият
−
12 Май 2022
9616Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида қовун пишди. Бу ҳақда бугун, 12 май куни Давлат божхона қўмитаси маълум қилди.
Таъкидланишича, биринчи ҳосилни ўтамайлилик томорқа эгаси Руфат Буриев етиштирган. Илк ҳосил “Дакара” навли қовунлардир. Тез орада қовун экспорти бошланиши айтилмоқда.
Уста деҳқонларнинг билдиришича, ҳудудда йилнинг февраль ойиданоқ қовун парваришига киришилади. Бунда асосан “Жиян”, “Торпедо”, “Аэропорт” каби экспорт талабига жавоб берадиган навлар танланади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда ҳам илк қовун ҳосили Руфат Буриев томорқасидан узилганди.
LiveБарчаси