Ўзбекистонда шифокорларни лицензиялаш бошланади
Жамият
−
18 Март 2022
6178Ўзбекистонда илғор хорижий тажриба асосида, босқичма-босқич клиникаларни эмас, шифокорларни лицензиялаш тизимига ўтилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқотда сўз очди.
“Бу тизим йўлга қўйилса, тиббиёт ходимларини малака оширишга мажбурий юбориш талаб этилмайди. Балки, улар ўз устида доимий ишлаб, тажрибасини оширишдан ўзлари бевосита манфаатдор бўлади”, дейди Президент.
Умуман, соҳадаги ислоҳотларни режали ва изчил давом эттириш мақсадида, Жаҳон банки экспертлари билан бирга, 1 октябрга қадар мулоқот давомида Президент томонидан илгари сурилган 7 та асосий йўналишни ўз ичига олган Соғлиқни сақлаш стратегияси ишлаб чиқилади.
Шунингдек, бугунги “очиқ мулоқот”га тайёргарлик жараёнида келиб тушган муаммоларнинг ечимлари ва билдирилган таклифлар бўйича, қисқа муддатда қарорлар қабул қилиниши қайд этилди.
"Уларда барча таклиф ва ташаббуслар, шунингдек, бугун билдириладиган фикр-мулоҳазалар ҳам ўз аксини топади.
Бу мақсадлар учун, 2022 йилда бюджетдан соҳага ажратилган 24 триллион сўмга қўшимча 3,2 триллион сўм бериш бўйича ҳисоб-китоблар қилинган.Барчангиз тушунасиз, ҳозир дунёда содир бўлаётган мураккаб вазиятда, соғлиқни сақлаш тизими учун, бундай катта маблағларни излаб топиш, албатта осон бўлаётгани йўқ", дейди Президент.
LiveБарчаси