Наманганда ўқитувчи вазифа бажармаган ўқувчиларини синф олдида изза қилдирди
Жамият
−
18 Февраль 2022
10432Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида уйга берилган вазифани бажармаган 1-синф ўқувчиларини доскага чиқариб, уларни изза қилинаётгани акс этган видео тарқалди.
Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдирди. Қайд этилишича, ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганилган.
Ўрганиш давомида маълум бўлишича, Учқўрғон туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг 1-“в” синф раҳбари Шаҳноза Мадраҳимова ўқиш дарси пайтида синфдаги 6 нафар ўқувчи уй вазифасини тайёрламагани ва дафтарлари қолиб кетгани сабабли бундай ҳолат қайтарилмаслиги ва бошқа ўқувчиларга сабоқ бўлиши учун доска олдига чиқартириб, қолган ўқувчиларга “уят” деб гапиртириб, изза қилдирган. Бу жараёнларни ўзи уяли телефонига тасвирга олиб, икки нафар ўқувчи ота-онасининг Telegram’ига жўнатгани аниқланган.
Эндиликда синф раҳбари Шаҳноза Мадраҳимова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-бандига кўра ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани учун таълим муассасаси директори Ойбек Мўйдинов, маънафий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Яшин Абдугофурофларга “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилгани, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Маҳбуба Имомова жиддий огоҳлантирилгани билдирилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь