“Келасизми ё борайми?” Эрдўған Путиндан жавоб кутаётганини айтди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия, Россия ва Украина Президентлари иштирокида уч томонлама учрашув ўтказиш ғояси бўйича позицияни билиш мақсадида Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилишини айтди. 

Туркия давлати раҳбари БААдан Анқарага кетаётган йўлда журналистлар билан суҳбатда Қора денгиз минтақасидаги кескинлик даражасини тезроқ пасайтириш тарафдори эканини маълум қилган. 

Унинг қайд этишича, Украина Президенти уч томонлама учрашув ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлайди. 

“Агар Путин таклифни қўллаб-қувватласа, учрашув Истанбул ёки Анқарада бўлиб ўтиши мумкин”, дейди Туркия раҳбари. 

Туркия Арезидентининг сўзларига кўра, Анқара ўзининг кейинги қадамларини [уч томонлама учрашув ғояси бўйича] Владимир Путин билан суҳбат натижаларидан кейин ташлайди. 

Туркия раҳбари Киев ва Москва ўртасидаги муносабатлардаги инқироз тинч ва дипломатик йўл билан ҳал қилиниши кераклигини ва Туркия бу йўналишда амалга оширилиши мумкин бўлган ишларга ҳисса қўшишга тайёрлигини таъкидламоқда.  

“Биз Владимир Зеленский ва Владимир Путин билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз ва мулоқотни давом эттирамиз. Мен бу алоқаларни кескинликни камайтириш учун муҳим имконият деб биламан. Уруш минтақага фойда келтирмайди”, деган Эрдўған.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 февраль куни Эрдўған Киевга бориб, Зеленский билан ёпиқ эшиклар ортида мулоқот ўтказиб қайтди. Ушбу учрашувда Украинада Туркия билан ҳамкорликда “Bayraktar” учувчисиз ҳаво воситаларини ишлаб чиқариш кенгайтирилишига келишилди

Учрашувлар якунида ОАВга баёнот берган Эрдўған Туркиянинг Украина, жумладан Қримнинг ҳудудий яхлитлиги ва давлат суверенитетини қўллаб-қувватлаш масаласидаги позицияси ўзгармас бўлиб қолаётганини урғулаган

Украинадан қайтишда журналистлар билан мулоқот қилган Эрдўған, Агар Россия Киев билан кескинликни камайтиришда Туркиянинг воситачилигини маъқулласа ва Владимир Путин Украина Президенти билан учрашув таклифини қабул қилса, Зеленский ўша заҳоти Туркия раҳбари айтган жойга етиб келишга тайёрлигини билдирди

Қайд этиш керакки, Россиянинг машғулотлар сабаб Украина билан чегарага қўшин тўплаши ортидан Шарқий Европада инқироз юзага келди. АҚШ ва Ғарб давлатлари Россияни босқинга тайёрланишда айблаб келяпти. АҚШ Президенти Байден Москва 16 февраль куни ҳужум бошлашини айтди. 30 дан ортиқ давлатлар фуқароларидан Украинага бормасликни, у ерда бўлиб турганлардан мамлакатни тарк этишни сўрамоқда. АҚШ Киевдаги элчихонаси ходимларини эвакуация қилишни бошлаган.  

15 февралга келиб, Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Ғарбнинг тахминлари пуч бўлиб чиққанини айтиб, 15 февраль Ғарбнинг уруш тарғиботи барбод бўлган кун сифатида тарих киришини маълум қилди. Блинкенга эса ҳамон Россия шу ҳафтада Украинага қарши “ҳарбий тажовуз” қилиши эҳтимолдан йироқ эмаслигини айтмоқда.

Ўз навбатида, Москва Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги айбловларни рад этиб келмоқда. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия уруш ҳолатида эмаслигини ва Украина билан уруш қилиш нияти йўқлигини билдирмоқда. Вазир, шунингдек, АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Россияга қарши “ташвиқот кампанияси” бошлаганликда айблаб, бундай ҳаракатлар Киевни мамлакат шарқидаги вазиятни ҳарбий йўл билан ҳал қилишга ундашидан огоҳлантирди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг