Ғарб ўқ отмасдан йўқ қилинди – Мария Захарова

Олам

image

15 февраль Ғарбнинг уруш тарғиботи барбод бўлган кун сифатида тарихда қолади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова таъкидлади. 

“2022 йилнинг 15 февраль куни Ғарб уруш ташвиқоти барбод бўлган кун сифатида тарихга киради. Улар шарманда бўлиб, ўқ отмасдан йўқ қилинди”, деб ёзган Захарова ўзининг Telegram каналида.

Қайд этиш керакки, Россиянинг машғулотлар туфайли Украина билан чегарага қўшин тўплаши сабаб Шарқий Европада инқироз юзага келди. Айни вақтда АҚШ ва Ғарб давлатлари Россияни босқинга тайёрланишда айблаб келяпти. АҚШ Президенти Байден Москва 16 февраль куни ҳужум бошлашини айтганди. 30 дан ортиқ давлатлар фуқароларидан Украинага бормасликни сўрамоқда. АҚШ Киевдаги элчихонаси ходимларини эвакуация қилди.  

Ўз навбатида, Москва Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги айбловларни рад этиб келмоқда. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия уруш ҳолатида эмаслигини ва Украина билан уруш қилиш нияти йўқлигини айтмоқда. Вазир, шунингдек, АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Россияга қарши “ташвиқот кампанияси” бошлаганликда айблаб, бундай ҳаракатлар Киевни мамлакат шарқидаги вазиятни ҳарбий йўл билан ҳал қилишга ундашидан огоҳлантирди.

Шу фонда АҚШнинг Украинадаги элчихонаси ходимлари Киевдан Львовга кўчирилди. Австралия ва Канада ҳам дипломатик ваколатхоналарини ушбу шаҳарга кўчирмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1669

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг