Улуғбек Турсунов эски лавозимига қайтди

Жамият

image
0:00
0:00
download

2020 йилнинг сентябрь ойигача Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Улуғбек Турсунов кеча, 11 февраль куни яна эски лавозимига тикланди. Бу ИИББ сайтига жойлаштирилган маълумотлардан аён бўлмоқда. 

Полковник Улуғбек Турсунов 2020 йилнинг сентябрь ойида лавозимидан озод этилганди. Сўнг унинг Ички ишлар вазирлигига ўтгани ҳақида гаплар тарқалди. Бир муддат соҳада кўриниш бермаган Турсунов яна аввалги лавозимига тикланган.

Ўтган даврда эса унинг ўрнини Муҳиддин Жўраев эгаллаб келаётган эди. Муҳиддин Жўраев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган. 

Тошкент шаҳар ИИББда Улуғбек Турсуновнинг 2020 йил сентябригача бўлган фаолияти яхши хотиралар билан эсланиши QALAMPIR.UZ’га маълум. 

Улуғбек Турсунов 1967 йилда туғилган. У Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Ички ишлар органларида 1989 йилда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Жиноят қидирув бўлими кичик инспектори лавозимида иш бошлаган. 

1989 – 1996 йилларда терговчи, катта терговчи, бўлим бошлиғи ўринбосари;

1996 – 2005 йилларда ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи ўринбосари ва бўлим бошлиғи;

2005 – 2010 йилларда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИБ бошлиғи;

2010 – 2017 йилларда Ички ишлар вазирлиги Бош инспектор гуруҳи бош инспектори;

2017 – 2020 йилларда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ Улуғбек Турсунов

Баҳолаганлар

1230

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг