ИИВнинг учта бошқарма бошлиқлари янги департамент раҳбарига ўринбосар бўлди
Жамият
−
02 Январь 2022
22689Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Полковник Олим Чориқулович Саидов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Олим Саидов 2019 йил ноябридан буён ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Полковник Бахтиёр Эркинович Бердиалиев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Бахтиёр Бердиалиев 2019 йил ноябридан буён ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи эди.
Подполковник Даврон Абдуғаниевич Азизов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Даврон Азизов 2019 йил ёзидан буён ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Полковник Аманбай Тлеубаевич Оринбаев ИИВ Пробация хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Оринбаев 2020 йил февралидан буён ИИВ Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 30 ноябрда Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланиб, Жамоат хавфсизлиги департаментининг вазифалари белгиланганди.
LiveБарчаси