NASA'нинг космик кемаси Қуёшга “тегди”

Технология

image

АҚШнинг Миллий аэронавтика ва коинот бошқармасининг (NASA) "Parker" зонди Қуёшнинг юқори атмосфераси – қуёш тожига кирган биринчи космик кема бўлди. Бу ҳақда NASA хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 август куни АҚШнинг Миллий аэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA) фазога "Parker" зондини Қуёшга етказиши керак бўлган Delta IV Heavy ракетасини учирган. 

Шу тариқа "Parker" Қуёшнинг юқори атмосферасига кирган биринчи космик кема бўлган.  Қурилма у ерда зарра намуналарини тўплаган ва магнит майдонларни ўлчаган.

Зонд Қуёш юзасига тахминан 15 қуёш радиуси (деярли 10,5 миллион километр) масофада яқинлашган. "Parker" зонди 2018 йилда ишга туширилган. У 1300 даража ҳароратга чидамли бўлиб, қуёш тожи ва қуёш шамолини ўрганиш учун мўлжалланган. 

"Parker" зонди дунёда биринчилардан бўлиб қуёш шамолини ўрганган америкалик астрофизик Евгений Паркер шарафига номланган.

Олимларнинг фикрига кўра, етти йилга мўлжалланган миссия давомида зонд юлдуз атрофида 24 марта айланиб, унга 6,1 миллион километр масофада яқинлашади. 

Амалдаги рекорд 1976 йилда Қуёшдан 43,4 миллион километр узоқликда учган немис-америка ҳамкорлигидаги Helios-2 зондига тегишли.

Хабарга кўра, илгари космик аппаратлар Қуёшга яқинлаша олмаган, чунки технология уларни етарли даражада иссиқлик муҳофазаси билан таъминлашга имкон бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1014

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг