Аёллар нега калтак ейди? Сўз урган ва урилганларга

Жамият

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда эр аёлини ургани, уни ҳўрлаб келгани ҳақидаги хабарлар, афсуски, тез-тез учраб турибди. Бунинг оқибатида минглаб оилалар бузилиб, болалар коптокдек уёқдан-буёққа улоқтирилиб, ота-она меҳридан бирдек баҳраманд бўлмасдан улғаймоқда. Расмий статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда 29 031 та ажрим қайд этилган. Ажримларга асосан оилада юз берадиган кўплаб муаммо ва тушунмовчиликлар, шунингдек етишмовчиликлар сабаб бўлмоқда.

Кимдир турмушдаги муаммоларда аёлни айбласа, яна кимдир эркак киши сабаб оила бузилганини пеш қилади. “Аслида қарс икки қўлдан чиқади. Турмушнинг муштига чидаш керак” дейдиган ёши улуғларимиз ҳам топилади.

Баъзи оилаларда арзимаган сабаб билан аёлини ўласи қилиб дўппослаган  эркаклар, калтак еяверганидан турмушидан зада бўлган аёллар ҳам йўқ эмас. Эркакнинг аёлга қўл кўтаришига нима сабаб бўлади? Ўзбек жамиятида оиладаги зўравонлик қанчалик авж олган?

QALAMPIR.UZ 25 ноябрь – “Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш” куни муносабати билан аҳоли ўртасида сўровнома ўтказди.

Сўровнома респондентлари “Аёлингизни урганмисиз?”, “Турмуш ўртоғингиздан калтак еганмисиз?” саволларига жавоб берди.

Сўз урган ва урилганларга!


Мақола муаллифи

Теглар

аёл урган ва урилганлар мушт

Баҳолаганлар

268

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг