Бугун, 23 ноябрь куни Болгарияда йирик автобус ҳалокати содир бўлди. Автобус ёниб кетиши оқибатида 46 киши ҳалок бўлган, улардан 12 нафари болалар. Бу ҳақда Республика Ички ишлар вазирлиги хабар берган.
Таъкидланишича, қурбонларнинг барчаси Шимолий Македония фуқаролари. Ҳозир воқеа жойида полиция ходимлари, ўт ўчирувчилар ва шифокорлар борлиги айтилган.
Қайд этилишича, омон қолганларнинг барчаси шифохонага етказилган, уларнинг аҳволи барқарор. Болгария расмийлари ҳодисанинг учта сабабини кўриб чиқмоқда: уйқусираган ҳайдовчи, ҳўл йўл ёки техник носозлик. Бундан ташқари, версиялардан бирига кўра, ёнғин воқеа содир бўлишидан олдин ҳам бошланган бўлиши мумкин.