Сариосиё ўқувчилари ҳам она тили, ҳам математик саводхонликда “лидер” деб топилди

Бу қизиқ

image

2020 йил якуни бўйича она тили саводхонлигидан Сариосиё тумани ва Каттақўрғон шаҳри 96,3 фоиз билан, математик саводхонлик бўйича эса Сариосиё тумани 94,7 фоиз билан республикада етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири Умумтаълим мактаблари рейтингини эълон қилишга бағишланган матбуот анжуманидан хабар берди.

Она тили саводхонлигидан (тинглаб ёзиш бўйича) Сариосиё тумани (96,3 фоиз) ва Каттақўрғон шаҳри (96,3 фоиз) 1-ўринни, Қизилтепа тумани (96,1 фоиз) 2-ўринни, Учқудуқ (95,4 фоиз) ва Қораўзак (95,1 фоиз) туманлари 3-ўринни банд этишган бўлса, Нурафшон шаҳри, Янгийўл ва Чироқчи туманлари охирги ўринларни эгаллашди. 

Маълумот учун, она тили саводхонлигидан (тинглаб ёзиш бўйича) назорат ишларида 41 605 нафар ўқувчи иштирок этиб, шундан 21 968 нафари (52,8 фоиз) ижобий натижа қайд этди. 

Ўтган ўқув йилида математик саводхонлик бўйича Сариосиё тумани (94,7 фоиз) 1-ўрин, Гулистон тумани (54,4 фоиз) 2-ўрин, Арнасой (52,8 фоиз) ва Қизилтепа (52,8 фоиз) туманлари 3-ўринни эгаллади.

Бу борада Марғилон шаҳри ва Бектемир тумани ўқувчилари энг паст натижа кўрсатган.

Маълумот учун, математик саводхонлик бўйича 41 311 нафар ўқувчи иштирок этиб, шундан 7 814 нафари (18,9 фоиз) ижобий натижа қайд этишди. Ўтган йилга нисбатан математик саводхонлик даражаси 7 фоизга ошган.

Эслатиб ўтамиз, Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри умумтаълим мактабларида берилаётган таълим сифати бўйича энг юқори ўринни эгаллади. Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари эса энг қуйидан жой олди.

Шунингдек, мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасасига ўқишга кириши бўйича ҳам Навоий шаҳри биринчи ўринни эгаллади.

Бундан ташқари, умумтаълим мактаблари рейтинги бўйича салбий кўрсаткичлар ҳам маълум бўлди. Жумладан, ўқувчилар томонидан содир этилган жиноятлар таҳлили бўйича энг юқори кўрсаткич Фарғона (391 та), Тошкент (144 та) ва Наманган вилоятлари (97 та)да қайд этилган


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг