Президент Мирзиёев Фумио Кишидани табриклади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Либерал-демократик партияси етакчиси Фумио Кишидага унинг мамлакат Бош вазири этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллади.

Давлат раҳбарининг мактубида мамлакатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигида мавжуд улкан салоҳият икки халқ фаровонлиги йўлида ҳар томонлама рўёбга чиқишига ишонч билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, Фумио Кишида жорий йилнинг 4 октябрь куни Япония Бош вазири этиб сайланди. У мамлакатнинг 100-Бош вазири бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг