Греция Туркия билан чегарада 40 километрлик девор қурди

Олам

image
Бошқарувда ким бўлишидан қатъи назар Афғонистоннинг ёнида турамиз — Эрдўған north_east

Бошқарувда ким бўлишидан қатъи назар Афғонистоннинг ёнида турамиз — Эрдўған

Греция Афғонистондан муҳожирлар оқими кўпайишидан қўрқиб, Туркия билан чегарада 40 километрлик девор ва кузатув тизимини ўрнатди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.

“Биз пассивлик билан муҳожирлар кириб келишининг оқибати нима бўлар экан, дея кутиб ўтиролмаймиз. Чегараларимиз дахлсизлигича қолади”, деган Греция фуқароларини ҳимоя қилиш вазири Михалис Хрисохоидис.

Қайд этилишича, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис билан суҳбатда Афғонистондан чиқиб кетаётганлар сонининг кескин ошиши ҳамма учун жиддий муаммога айланиши мумкинлигини айтган.

“Афғонистон ва Эронда зарур чоралар кўрилмаса, миграциянинг янги тўлқини кузатилиши муқаррар”, дейди Эрдўған. 

Хабарда таъкидланишича, “Толибон” Афғонистон ҳокимиятини тез эгаллаб олиши кўплаб афғонларни ноқонуний равишда мамлакатни тарк этишга мажбур қилган. Шунингдек, Афғонистондаги инқироз Европада ноқонуний муҳожирлар сони ошишига сабаб бўлган.

Маълумот ўрнида, 2015 йил Яқин Шарқдаги уруш туфайли бир миллиондан ортиқ қочқин Туркия орқали Европа Иттифоқига ўтганида Греция миграция инқирозига учраган биринчи Европа давлати бўлганди.

Қочоқларнинг аксарияти Европанинг бошқа шимолдаги давлатларига кетган, бироқ 60 мингга яқин одам Грецияда қолган. 

Ҳозирда Греция ҳукумати мамлакатга ноқонуний киришга уринаётган барча афғонларни қайтариб юборишга тайёр эканини маълум қилиб, огоҳлантирмоқда.

Таъкидланишича, ўтган йили Эрдўған Туркия муҳожирларнинг Европа Иттифоқига кириши учун чегарани очганини айтгач, Афина муҳожирларга бошпана бериш учун аризаларни қабул қилишни вақтинча тўхтатганди.

Аввалроқ, Эрдўған Афғонистондаги вазият сабаб янги миграция оқими юзага келиши ҳақида гапириб, Туркия Европанинг қочқинлар “омборхонаси” эмаслигини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Греция

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг