Ангренда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди. Аҳоли эвакуация қилинди (видео)

3-саҳифа 2500
image

Бугун, 5 август куни, эрталаб соат 09:00 да Тошкент вилояти Ангрен шаҳрининг 5/1 даҳасида жойлашган тўққиз қаватли уйнинг 6-қаватида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

ФВВнинг ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига беш дақиқа ичида етиб борган. Қутқарувчилар томонидан ёнғинни ўчириш билан бир вақтда бинонинг юқори қаватидаги фуқаролар эвакуаця қилинган.

Бир неча дақиқа ичида 25 нафар фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилиб, ёнғин соат 09:38 да тўлиқ бартараф этилган.  ФВВ ходимларининг аниқ ва тезкор ҳаракатлари натижасида жабрланиш ва халок бўлиш холатларига йўл қўйилмади. 

Ёнғин оқибатида хонадоннинг 50 кв.метр майдони зарарланган. Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 43
Рейтинг: 3
Теглар
t
×