АҚШнинг Ироқдаги базаси ҳужумга учради
Олам
−
05 Июль 2021
6950Ироқдаги АҚШ ва бошқа хорижий давлатлар ҳарбийлари жойлашган “Айн Асад” ҳарбий базасига ракета ҳужуми уюштирилди. Базага камида учта ракета учирилган. Бу ҳақда “Ал-Арабия” телеканали хабар берди.
АҚШ бошлиқ ҳарбий коалиция вакили Уэйн Мароттонинг таъкидлашича, ҳужум бошлангани ҳақида хабар соат 14:45 да кела бошлаган. Ҳозирда эса етказилган зарар баҳоланмоқда.
Ироқнинг ғарбий қисмидаги базанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирча ҳеч ким ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Маълумот учун, AҚШ илгари Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган қуролли кучларни Ироқдаги Америка қўшинларини мунтазам ўққа тутишда айблаганди.
Шундан сўнг, Америка ҳарбий ҳаво кучлари эронпараст қуролли гуруҳларга қарши ҳужум қилганди.