Heaven's Garden “Ташаббус-2021” мукофотини қўлга киритди. Дам олиш маконига бориш учун 8 сабаб
Бизнес
−
17 Июнь 2021
13119Дунё бўйлаб пандемия ҳамон давом этмоқда ва ҳозир таътилни хорижда эмас, балки Ўзбекистонда ўтказиш айни муддао. Қаерга боришга бошингиз қотяптими? Биз сизга Тошкент вилоятининг Оқтош тоғ-ён бағрида, оқтош қишлоғининг энг баҳаво гўшасида қад ростлаган Heaven's Garden меҳмонхона-дам олиш масканини таклиф этамиз.
Мазкур дам олиш маскани денгиз сатҳидан 1340 метр баландликда, қўриқланадиган экологик зонада жойлашган. Меҳмонхонанинг умумий ер майдони 5 гектарни ташкил этади. 2020 йилда очилган меҳмонхона аллақачон нафақат Ўзбекистон аҳолиси, балки қўшни мамлакатдаги сайёҳларнинг ҳам тилига тушишга улгурди.
Куни кеча Heaven's Garden меҳмонхонаси Президент соврини учун "Ташаббус-2021" кўрик-танловида "Хизмат кўрсатиш соҳасидаги йилнинг энг яхши тадбиркори" йўналишида республика босқичи ғолиби бўлди.
Сиз ҳам ижтимоий тармоқларда баланд адирлар ёқасида савлат тўкиб турган, атрофини минглаб дарахтлар, арчазорлар ўраган, ҳовлисида ҳовуз товланаётган оппоқ бинога ва уфққа қараб тановул қилаётган оилаларнинг суратига кўзингиз тушган бўлиши аниқ. Ҳа, адашмадингиз! Бу айнан Heaven's Garden меҳмонхонаси.
Наҳотки, сиз ҳамон ушбу меҳмонхонага бориб кўрмадингиз? Бўлиши мумкин. Чунки дам олувчилардан келаётган талаблар шу қадар кўпки, яқин кунлар ичида меҳмонхонадаги барча хоналар банд қилиб қўйилган. Саёҳат қилишни, баҳаво жойда ҳордиқ олишни, қуёш тафтида тобланишни, мазали таомлардан таътиб кўриб, оқшом шоуларига гувоҳ бўлишни истаган ҳар ким, албатта, Heaven's Garden’га бориб кўриши керак. Бунга эса 8 сабабни қуйида санаймиз:
1-сабаб. Турли аллергик касалликлар ва бронхиал астмага чалинган беморларга шифокорлар баҳор ва ёз ойларини Тошкент вилоятининг Оқтош тоғлари ён-бағрида ўтказишни тавсия этадилар. Ана шундай кишилар учун Heaven's Garden меҳмонхонаси айни муддао. Истасангиз хоналарга ўрнатилган катта деразаларни очиб, истасангиз ташқарида Оқтошнинг тоза ҳавосидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
2-сабаб. Меҳмонхона 5 гектар майдонда жойлашгани билан бу ер бор-йўғи 120 кишига мўлжаланган. Яъни Heaven's Garden’да нафақат шаҳар шовқини, автомобиллар товушлари, балки одамларнинг ғала-ғовуридан ҳам холи бўлиш, тўйиниб ухлаш ва дам олиш имконияти бор.
3-сабаб. Heaven's Garden жойлашган майдон сизга кундузи ва тунлари сайр қилиш имконини беради. Бу ерда бемалол тонгги спорт машғулотларини бажариш, қуёшни қаршилаш ёки соя-салқинда суҳбат қуриш мумкин. Бу ерда юриш учун яшил парк зонаси ҳам мавжуд.
4-сабаб. Heaven's Garden’нинг биллурдек товланаётган ҳовузи, унинг атрофидаги дам олиш ҳудудлари ва ажойиб манзарага кўрк қўшиб турган палмалар аллақачон тилга тушиб, ижтимоий тармоқларни забт этиб бўлди.
Ҳовуз ҳақиқатан ҳам бошқа дам олиш масканлариникидан фарқ қилади. Унинг кенглиги аёллар ва эркаклар алоҳида ҳудудларда чўмилишларига имкон беради. Шунингдек, болалар учун мўлжалланган саёз ҳовуз ҳам мавжуд.
5-сабаб. Тўй – тўйдек, эчки – қўйдек бўлсин. Дам олиш ҳам шоҳона ўтсин. Ҳовузда чўмилгандан кейин массаж олишга нима дейсиз? Шунингдек, сизни турк ҳаммоми, сауна, ички ҳовуз ва SPA хизматлари ҳам кутиб турибди.
Энг муҳими эса, озодалик ва ҳалоллик. Heaven's Garden меҳмонхонаси раҳбарияти дам олишнинг айнан бу жиҳатларига алоҳида эътибор беради.
6-сабаб. Бу ерда болалар ҳам зерикиб қолмайдилар. Меҳмонхонада болалар учун ички ва ташқи ўйингоҳлар мажуд бўлиб, фарзандларингиз бу ерда хавфсиз бўладилар.
Шунингдек, Heaven's Garden’да болаларни ҳақиқий эртакнамо ҳордиқ кутмоқда. Энг ажойиб супер қаҳрамонлар – Фиксики, Леди Баг, капитан Америка жумадан якшанбагача Heaven's Garden’да меҳмон бўлиб, фарзандларингиз билан кўплаб конкурслар, мусобақалар ўтказадилар.
7-сабаб. Ҳар қандай меҳмонхона ва дам олиш маскани, ресторанда интерьер ва кўрсатиладиган хизматлар ҳар қанча аъло бўлмасин, агар таомлар мазали бўлмаса, унда таъбингиз хира бўлади. Heaven's Garden’да эса бу борада муаммо йўқ.
Меҳмонхонада учта ресторан мавжуд. Буларнинг бири очиқ ҳавода, такрорланмас манзара, булутларга тўла осмон остидаги терасса бўлса, иккичиси ёрқин чироқларга бурканган олис шаҳарни ойналар ортидан томоша қилишга мўлжалланган ёпиқ ресторан. Бу ерда олисдаги шаҳар манзарасига монанд сокинлик ҳукм суради. Шунингдек, куй-қўшиқ, рақс, караоке мухлислари учун алоҳида ресторан ҳам мавжуд.
Энг муҳими, учала ресторан ҳам сизга таниш бўлган таомлар, янги ва ёқимли там, буткул замонавий тақдим этиш шакли билан сизни кутмоқда. Салатларни айтмайсизми, салатларни, бай-бай-бай. Айниқса, паловни дастурхонга қандай тортиқ этишларини кўрсангиз эди...
8-сабаб. Энди асосан эркакларни ўйлантирадиган сабабларга келсак. Бу ерда нархлар анча мўтадил. Ресторан ҳам киссангизни қоқиб олмайди. Қолаверса, автомобилларга мўлжалланган катта автотураргоҳ мавжуд. Сизнинг мулкингиз худди ўзимизникидек 24 соат мунтазам қўриқланади.
Маълумот учун:
Бугунгача учта бинодан иборат бўлган Heaven's Garden меҳмонхонасига куни кеча яна бир бино қўшилди. Айни вақтда бизда жами 46 та хона мавжуд. Уларнинг 4 таси люкс, 12 таси ярис-люкс, 26 таси стандарт ва 4 таси эконом хоналардир.
Янги қурилган бинода эса яна 15 та хона ва VIP номер мавжуд. Оилавий хоналарда ота-оналар ва болалар учун алоҳида ётоқлар ўрнатилган. VIP номер эса бутун бир қаватни ўз ичига олади. Ошхонадан тортиб, кинозалларигача бор.
Сизни Heaven's Garden’да кутиб қоламиз!
Манзил: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Оқтош
Маълумот учун телефон: +99870 202 01 01
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь