“Nest One”нинг баландлигидан бошқа қандай афзаллиги бор? Ўрта Осиёдаги энг баланд бино ҳақида нималар биласиз?
Бизнес
−
10 Июнь 2021
13395Ҳафта давомида ишлаб оилангиз учун кам вақт ажратишингиздан яқинларингиз кўп марта шикоят қилган бўлса керак. Ҳеч бўлмаганда ҳафтада бир марта улар кечки овқатни бирор ресторанда тановул қилишни ёки дўкон ва кинотеатрларга боришни таклиф қилишганида, яқинларингизни хафа қилмаслик учун ҳам рози бўласиз. Ваҳоланки, сиз ҳафта давомида ишлаб, анча толиққансиз ва дам олиш кунини уйдан узоққа кетмаган ҳолда ўтказишни исташингиз табиий. Энди сизда бундай имконият бор, десак ишонасизми?
Сўзимизнинг исботи сифатида эса Ўзбекистондаги мутлақо янги лойиҳа – “NEST ONE” мажмуасини ҳавола этамиз. Баландлиги жиҳатдан нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёдаги ягона осмонўпар бино бўлиши кутилаётган мазкур мажмуада сиз орзу қилган барча қулайликлар мавжуд. Хусусан, “NEST ONE”да кинотеатр, кутубхона, савдо марказлари, умумий овқатланиш шохобчалари, меҳмонхона, офислар, спорт зоналари ва 4 қаватли автомобиллар тураргоҳи ўрин олган.
Кеча, 7-Июнь куни “Özgüvеn Mimarlik” қурилиш компанияси директорлар кенгаши раиси Ўзгур Ўнур Ўзгувен ва “Murad Buildings” қурилиш компанияси директорлар кенгаши раиси Мурод Назаров ОАВ вакиллари учун ташкил қилинган матбуот анжуманида “NEST ONE” лойиҳасининг ўзига хосликлари ҳақида маълумот берди.
Нега “NEST ONE”?
Мазкур иншоотнинг номига тўхталадиган бўлсак, “NEST ONE” унда яшовчилар ва уларнинг меҳмонлари учун шинамлик ҳамда ишончли “уя” маъносини мужассамлаштирган.
“Турар жой ёки бошқа бир бино қуриларкан, доим автотураргоҳ ва тирбандлик масалалари биринчи “план”га чиқиб қолади. Кўпчилик “NEST ONE” атрофида ҳам тирбандлик ҳосил бўлади, деб айтяпти. Aксинча, бу каби йирик лойиҳалар тирбандликнинг олдини олади. Масалан, ишга бориш учун шаҳарнинг бир жойига, болаларни айлантиришга олиб бориш учун бошқа жойга, шунингдек, кундалик спорт машғулотлари учун яна бошқа манзилга боришга тўғри келади. Aйнан мана бу вазият тирбандлик ҳосил қилади. “NEST ONE”да эса болалар майдончаси, турли тўгараклар, спорт зал, офис ва ресторанларнинг ҳаммаси бир жойда. 4 қаватли автотураргоҳ айнан “NEST ONE”га келадиганлар учун қуриляпти. Бу каби лойиҳалар Ўзбекистонга бўлган ишончни кўпайтиради”, дейди Назаров.
“NEST ONE” сизга қандай имтиёзлар беради?
“NEST ONE” мажмуаси инвестиция киритиш учун энг даромадли лойиҳалардан бири ҳисобланади. Лойиҳа муаллифлари мажмуанинг ноёб консепсиясидан ташқари, харидорлар кафолатланган даромадга эга бўлишлари ҳақида ҳам эълон қилишди. Маълумки, ““NEST ONE” лойиҳаси бўйича қурилиш ишлари 2019 йил Сентябр ойида бошланган. Лойиҳанинг бошида кўчмас мулк сотиб олган харидорлар бугунги кунга келиб 40% даромадга эга бўлишган. Янги реклама кампаниясига кўра, “NEST ONE” мажмуасидаги исталган кўчмас мулкни 100% олдиндан тўлов билан сотиб олган харидор нафақат 25% чегирмага, балки агар лойиҳанинг охирида ўз мулкини сотишга қарор қилса, кўчмас мулк умумий қийматининг 25% миқдорида кешбекка ҳам эга бўлади. Яъни, хонадон, офис ёки дўкон сотиб олган инвестор, қурилиш ишлари якунланганидан сўнг кўчмас мулкни 25% фойда билан қайта сотиш имкониятини қўлга киритади.
Ушбу таклиф жамоанинг ўз лойиҳасига бўлган тўлиқ ишончини, шунингдек, ҳозирги пандемия шароитида мижозларга энг қулай шартларда кафолатланган даромадга эга инвестицияни таклиф этиш истагини яна бир бор тасдиқлаши алоҳида таъкидлайди.
“NEST ONE”ни кимлар қуряпти?
ОAВ вакиллари иштирокида ташкил этилган анжумандан сўнг мезбон ташкилот раҳбарлари бошчилигида қурилиш обектининг 32-қаватига чиқилди. Ўзгур Ўнур Ўзгувеннинг айтишича, у айнан ўзбеклар – қардош халқ билан битта лойиҳа устида ишлаётганидан жуда ҳам бахтли.
“Дунё бўйича кўп ва катта лойиҳалар устида ишладик. Турк халқига энг яқин халқ – бу ўзбеклардир. Ўзбек қурувчилари кўп ўқиб, изланишади. Улар яхши ишлашади ва шу сабабли ҳам жуда омадлимиз. Билимни бўлишиш жуда ҳам яхши иш. Ўз билим ва кўникмаларимизни бўлишишдан ва ўзбек қурувчиларидан ҳам ўрганишдан жуда бахтлимиз. Ўзбек қурувчилари жуда кўп ўрганишмоқда. Куни келиб биз ва ходимларимиз Ўзбекистондан кетамиз, лекин яхши ўзбек мутахассислари шу ерда қолади. Ўзбекистонда қолиш, янги лойиҳалар устида ишлаш ниятимиз бор. Энг муҳими ҳамкорлигимиз давом этсин”, дейди Ўзгур Ўзгувен.
Ўзгувеннинг айтишича, 2018 йилда мазкур иншоотнинг қурилишида 100 фоиз туркиялик усталар ишлаган бўлса, айни дамда мазкур кўрсаткич анча ўзгарган. Ҳозирда иншоот қурувчиларининг 70 фоизини маҳаллий усталар, 30 фоизини туркиялик мутахассислар ташкил этмоқда.
Бутун шаҳар кафтдек намоён...
Қурилиш объекти билан танишув давомида лойиҳа асосчилари ҳозирда осмонўпар бинонинг баландлиги 165 метрдан ошиб кетгани, бу шаҳарнинг энг юқори яшаш майдони эканлигини таъкидладилар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг энг баланд ва кўп функцияли биносидаги кўчмас мулкларни сотиш 2019 йилнинг 14 сентябрида бошланганди. “Murad Buildings” раҳбари Мурод Назаровнинг таъкидлашича, бинонинг юқори қаватидаги люкс квартиралар аллақачон сотиб бўлинган.
Маълумот учун, мазкур лойиҳа “Murad Buildings” ҳамда “Özgüvеn” қурилиш компанияларининг ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Бўлғуси осмонўпар бинода “люкс” классидаги 746 та хонадон ва 300 га яқин офислар қурилиши режалаштирилган. Қуйи қаватларда эса автомобиллар тураргоҳи бўлиши кўзда тутилмоқда. Мазкур осмонўпар бино 51 қаватдан иборат бўлади. Умумий баландлик эса 266,5 метрни ташкил этади. Аввалига бинонинг дастлабки лойиҳасида унинг баландлиги 215 метр бўлади деб эълон қилинганди. Лекин грунт таҳлили ва Германия ҳамда Туркияда ўтказилган бир қатор симуляциялардан сўнг, бино бўйига бўй, савлатига савлат қўшилди. Қўшилган бўй эса 51,5 метр. Қўрқув ва хавотирга ўрин йўқ. Бошингиз ҳам айланмасин. Бино 9 балл зилзилага бардош бериб, тиқ этмай туриши айтилмоқда.
Ягона алоқа-маркази: +99871-200-22-88
Савдо офиси манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Олмазор кўчаси, 1а/1
Мўлжал: Lukoil Uzbekistan офиси
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
Youtube каналимизга аъзо бўлинг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси