Нотўғри гапириб қўйсам, кулги бўламанми дейман – Ортиқхўжаев фестиваль иштирокчисининг таклифини “чиройли” рад қилди

Жамият

image

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев гапириш ё ишлашдан бирини танлаш керак бўлса, у ишлашни маъқул кўришини маълум қилди. У бу ҳақда Тошкент беш ташаббус ҳаракати доирасида ёшлар билан учрашган вақтида айтиб ўтди.

Мулоқот чоғи иштирокчи қизлардан бири ҳокимни ёшлар учун ташкил этилаётган янги ташкилотнинг очилиш маросимига таклиф қилди.

“Мен яхши гапиришни билмайман. Мен зўр спикер эмасман. Менга савол берсанглар ўзимни ҳаётий тажрибамни айтишим мумкин. Мен бир хилларга ўхшаб жуда кўп, зўр гапиролмайман. 

Одам ё ишлаши керак, ё гапириши керак. Иккаласидан биттаси, тўғрими? Менга ишлаганим маъқулроқ. Журналистларимиз кўп гапиришади, савол беришади. Мен адашиб, нотўғри гапириб қўймай дейман. Ё ишлай, ё гапиришимиз керак. 

Ҳам гапириб, ҳам ишлаган одамни кўрмаганман. Гапга уста эмасманда, нотўғри гапириб қўйсам тағин кулги бўламанми дейман. Жоним билан агар имкониятим борича ҳаракат қиламан”, деб жавоб берди иштирокчи қизга Ортиқхўжаев.

Аввалроқ, пойтахт ҳокими ёшлар билан мулоқот вақтида илк бор оммавий ахборот воситаларига раҳмат айтгани ҳақида хабар берган эдик. У ОАВ фестивални ҳақиқий байрам бўлишини таъминлаганини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Баҳолаганлар

574

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг