Сиёсий партиялар бир йилда қанча пул сарфлагани маълум бўлди

Жамият 5086

2020 йилда Ўзбекистонда мавжуд 5 та сиёсий партиянинг умумий харажатлари 100,3 млрд сўмдан орттиқни ташкил қилди. Бу ҳақда бугун, 25 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида айтиб ўтилди.

Ўзбекистон либерал-демократик партияси

2020 йилда Ўзбекистон либерал-демократик партияси энг катта бюджетга эга бўлган. Ўтган йили партия 35 млрд сўм харажат қилган.

Шундан 29,5 млрд сўми давлат бюджетидан ажратилган, 5,5 млрд сўм аъзолик бадаллари ва бошқа фаолият турларидан келиб тушган .

2020 йилдаги асосий харажат, яъни 32,33 млрд сўм партиянинг ижро аппарати таъминотига сарфланган. 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра ҳисоб ЎзЛиДеп ҳисобида 4 млрд 271млн сўм бўлган.

2021 йилда партия бюджетини 49 млрд 640 млн сўм этиб белгиланган. Бу маблағларнинг 33 млрд сўми давлат бюджетидан, 12 млрд сўми аъзолик бадалидан йиғилиши режалаштирилган.

"Миллий тикланиш" демократик партияси

2020 йил 1 январь ҳолатига МТДП ҳисоб рақамларидаги маблағ 2 млрд 228 млн 962 800 сўмни ташкил этган.

2020 йилда партия ҳисоб рақамига 22млрд 276 млн 323 900 сўм маблағ келиб тушган. Хусусан, партиянинг Устав фаолиятини молиялаштириш учун давлат бюджетидан 20 млрд 113 млн  494 000 сўм ажратилган. Партия аъзолик бадалларидан 1 млрд 891 млн 659 100 сўм, ҳомийлик, хайрия ва бошқалардан 271 млн сўм маблағлар келиб тушган.

2020 йил давомида партиянинг умумий сарф-харажати 21 млрд 665 млн 209 800 сўмни ташкил этди.

Шу жумладан ижро этувчи аппаратларнинг жорий ҳаракатларига 18 млрд 111 млн 731 минг сўм сарфланган. Партиянинг тарғибот ташвиқот ва кўргазмали материалларини ОAВда ёритиш учун 925 млн сўм маблағ сарфланган.

Партия ходимларининг ўқув семинар тренингларига 5 млрд сўм, мол-мулкни сақлаш ва фойдаланиш, коммунал ва эксплуатация хизматларига 1 млрд 398 млн 544 минг сўм маблағ сарфланган.

Бошқа харажатлар сифатида 623 млн 756 минг сўм сарфланган бўлиб пандемия шароитида хайр ва саховатга ажратилган маблағлар ҳам қўшилган.
 
2021 йил 1 январь ҳолатига ҳисоб рақамларидаги қолдиқ маблағ 2 млрд 846 млн сўмни ташкил этди.

"Адолат" социал-демократик партияси

2020 йил давомида АСДП хисоб рақамига жами 14 млрд 206 млн 929 минг сўм маблағ келиб тушган. Шундан 13 млрд 80 млн 13 минг сўм партия устав фаолиятини молиялаштириш учун давлат бюджетидан ажратилган. Партия аъзолик бадалларига 1 млрд 27 млн пул сарфланган. Ҳомийлик 23 млн 648 минг сўм ва бошқа тушумлар 18 млн сўмни ташкил этди.

2020 йилда жами 13 млрд 821 млн 122 минг сўм харажат қилиниб, шундан 2020 йилда жами қуйидаги йўналишларга сарфланган:

Ижро этувчи аппаратга 12 млрд 368 млн сўм (марказий, вилоят ва туман ходимларига ойлик маошларининг 90 фоиз)

Партия аъзоларининг ОAВ орқали чиқишларини ташкил қилиш учун 365 млн 404 минг сўм;

Мол-мулкни сақлаш ва у билан боғлиқ харажатлар, комунал хизматлар учун 747 млрд 656 млн сўм.

Халқ демократик партияси

2020 йилда ХДПнинг бюджети 23 млрд 842 млн сўмни ташкил этди. Партиянинг устав фаолиятини молиялаштириш учун давлат бюджетидан 12 млрд 291 млн сўм ажратилган. Партия аъзоларининг аъзолик бадалларидан 4 млрд 687 млн сўм, тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромаддан 3 млрд 850 млн сўм ва бошқа тушумлар йиғилган.

ХДПнинг 2020 йилдаги жами харажати 22 млрд 999 млн сўмни ташкил этди.

Экологик партия

2020 йил 1 январь ҳолатига Экологик партия ҳисоб рақамида 176 млн сўмни ташкил қилган. 2020 йил давомида партиянинг ҳисоб рақамига жами 8 млрд 535 млн маблағ келиб тушган. 8 млрд 286 млн сўми давлат бюджетидан ажратилган маблағ ҳисобланади.

Партиянинг 2020 йилдаги устав фаолиятини амалга ошириш учун харажатлар 8 млрд 332 млн сўмни ташкил қилган.

2020 йилдаги ойлик маош харажатлари 7 млрд 36 млн сўмни, хизмат сарф харажатлари 36 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Шу билан бирга коммунал тўловлар учун 75 млн сўм, айланма воситалар учун 114 млн сўм йўналтирилган.

2021 йил 1 январь ҳолатига қолдиқ маблағлар 380 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Феруза Нажмиддинова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 69
Рейтинг: 3
Теглар
t
×