Фарғонада мудҳиш ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди. Улардан бири хорижлик
3-саҳифа 09 Февраль 2021 15:35
8373
Кеча, 8 февраль куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида Сobalt ва Lada русумли автомобиллар тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Натижада Cobalt ҳайдовчиси М.У. ҳодиса жойида вафот этган. Lada Largus автомашинасида бўлган йўловчи чет эл фуқароси К.М. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.
Шунингдек, Cobalt автомашинасидаги йўловчилар А.Б., К.Ж., Lada Largus автомашинаси ҳайдовчиси Б.С. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.