Меркель карантинда сочини ким турмаклашини маълум қилди 

Олам

image

Германия канцлери Ангела Меркель коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган локдаун даврида сартарошсиз қандай йўл тутиши ҳақида маълумот берди. 

Меркелнинг сўзларига кўра, бундай пайтда унинг сочларини ёрдамчиси турмаклайди. 

"Мен муайян даражада ёрдамчимни қўллаб-қувватлайман. Борган сари оқариб бораётган сочлар, улар билан яшаш керак", деган канцлер. 

Меркель сартарошхоналар фаолиятига рухсат берилганда хурсанд бўлишини маълум қилган. 

Маълумот ўрнида, Германияда коронавирус туфайли жорий этилган чеклов чоралари 14 февралга қадар узайтирилган. 

Германияда коронавирусга чалинганлар сони 2,25 млндан ошган. 59 минг 776 нафар бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Меркель

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made