Фоторепортаж: Тошкентда муз майдони очилди

Бу қизиқ

image


Ҳаво ҳарорати жуда совуқ.  Қўлларида камера ва микрофон кўтарган журналистлар, иложи борича қалин кийинган томошабинлар.  Барча пойтахтдаги очиқ осмон остидаги муз майдонининг очилиш маросимига келган. Кеча, 7 январь куни Тошкент шаҳридаги Aлишер Навоий номидаги давлат академик катта театри олдида очиқ муз майдони ишга туширилди.
 

Лойиҳани Тошкент шаҳар ҳокими  Жаҳонгир Ортиқхўжаев очиб бераркан, ушбу муз майдонини ишга туширишдан мақсад аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш эканини айтди. 

Очиқ осмон остидаги муз майдонида Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Aзиз Aбдуҳакимов ҳам иштирок этиши режалаштирилган эди. Бироқ, маълум сабабларга кўра, у маросимда қатнашмади. Унинг нутқи бошловчилар томонидан ўқиб эшиттирилди.   Пойтахт марказидаги мазкур муз майдони бир ой муддатда фаолият олиб боради. Бу вақт мобайнида муз майдонида қатор маданий-кўнгилочар ва спорт тадбирлари ташкил этилади.“ Dance Music Fest Winter”, “Iosis Fest”, “Tashkent Rap Festival” мусиқий фестиваллари, шунингдек хоккей бўйича ўсмирлар чемпионати, муз устида рақс шоуси каби тадбирлар шулар жумласидандир. 

Шаҳар муз майдони очилишида Россия муз спорти юлдузи, фигурали учиш бўйича Олимпия чемпиони Aлексей Ягудин ўзининг “Қиш” дастури билан иштирок этди. Шу билан бирга, очилиш маросимида ўзбек эстрадаси юлдузлари ҳам ўз чиқишлари билан қатнашди.

Муз майдонидан фойдаланиш бепул, бироқ унда учиш учун махсус пойабзал ижарага олинади. 

7 январдан бошлаб ҳар куни соат 9:00 дан 12:00 гача шаҳар очиқ осмон остидаги муз майдонида Ўзбекистоннинг хоккей, фигурали учиш ва муз устидаги рақс бўйича бепул машғулотлари ўтказилади. Кечки вақт эса хоккей бўйича болалар турнири ҳамда ёш фигуристларнинг кўргазмали чиқишлари бўлиб ўтади.


 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туризм Муз майдони шаҳар ҳокими

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг