ИИВ тизимида лавозим тайинловлари амалга оширилди

Жамият 8544
image

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Подполковник Шаханов Бекназар Ҳабибназарович Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Қораўзак тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Бекназар Шаханов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Чимбой тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Утамбетов Сабит Абдижамилович Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Чимбой тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Сабит Утамбетов бунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Қораўзак тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Полковник Хасанов Акил Ахатович Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Акил Хасанов тайинловга қадар Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Шарипов Шоҳруҳ Шодиевич Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Шохруҳ Шарипов Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Полковник Қаюмов Зоҳиджон Жумабоевич Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Зохиджон Каюмов тайинловга қадар Сирдарё вилояти ИИБ Гулистон шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Мавлонов Умиджон Эсонқулович Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар Умиджон Мавлонов Сирдарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 206
Рейтинг: 3.1
t
×