Ҳусийлар Исроилнинг иккита шаҳрига ҳужум қилди
Олам
−
13 Июнь
7784Ямандаги ҳусийлар "Ироқ исломий қаршилик" ҳаракати билан Исроилнинг Ашдод ва Ҳайфа шаҳарларидаги нишонларга иккинчи қўшма операцияни ўтказди. Бу ҳақда ҳусийлар ҳарбий вакили Яҳё Сария маълум қилди.
"Яман Қуролли кучлари "Ироқ исломий қаршилик" ҳаракати билан биргаликда иккита ҳарбий операция ўтказди. Биринчи операция Ашдод шаҳридаги муҳим нишонга қанотли ракеталар ёрдамида ҳужум уюштиришни ўз ичига олди. Иккинчи операция натижасида шаҳардаги муҳим нишонга ҳужум уюштирилди. Ҳайфада бир нечта учувчисиз самолётлар қўлланилган. Ҳар иккала операция ҳам муваффақиятли ўтказилди”, дейди ҳаракат вакили ҳусийларга тегишли "Al Masirah" телеканалида.
6 июнь куни ҳусийлар биринчи марта ўз номи сифатида “Ироқ исломий қаршилик” атамасини ишлатадиган гуруҳ билан биргаликда Исроил нишонларига ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берди. Ушбу операция давомида Исроилнинг Ҳайфа портига ҳарбий техника етказиб берган кемага зарба берилган.
Маълумот учун, Ғазо секторидаги можаро авж олганидан сўнг, ҳусийлар Исроилни ўққа тутиши ва унга алоқадор кемаларнинг Қизил денгиз ва Боб ал-Мандеб бўғози сувлари орқали ўтишига Фаластин анклавидаги операция тўхтамагунча рухсат бермаслиги ҳақида огоҳлантирган. Ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери ҳусийлар Қизил денгиз ва Адан кўрфазида ўнлаб тинч аҳоли кемаларига ҳужум қилган. Ҳусийларнинг ҳаракатларига жавобан Америка расмийлари Қизил денгизда навигация эркинлигини таъминлаш ва кемаларни ҳимоя қилиш учун халқаро коалиция тузилгани ва "Prosperity Guardian" операцияси бошланганини эълон қилди. Кейинчалик Буюк Британия ва АҚШ Қуролли кучлари Яманнинг турли вилоятларидаги ҳусийларнинг ҳарбий нишонларига мунтазам зарба бера бошлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь