Ҳусийлар Исроил марказидаги Явне шаҳрига ҳужум уюштирди

Олам

image

Яман ҳусийлари Исроил марказида жойлашган Явне шаҳрига ҳужум қилди. Бу ҳақда ҳусийлар томонидан тузилган қуролли кучлар вакили Яҳё Сария маълум қилди.

“Яман қуролли кучлари босиб олинган Фаластиннинг Ашдод яқинида жойлашган Явне шаҳрида Исроилнинг нозик нишонига учувчисиз самолёт билан ҳужум қилиб, ҳарбий амалиёт ўтказди”, деди ҳаракат вакили ҳусийларга тегишли “Al Masirah” телеканалида.

Сариянинг таъкидлашича, учувчисиз самолёт “мақсадига муваффақиятли эришган”. 

ЦАХАЛ Галей радиоси учувчисиз самолёт Явне ҳудудида қулагани ҳақида хабар берган. Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари буни аниқлай олмади ва шунинг учун ҳеч қандай тутиб олишга уринишлар амалга оширилмади. N12 телеканали маълумотларига кўра, дрон кўп қаватли бинога бориб урилган.

Ғазо секторидаги можаро авж олгандан сўнг, ҳусийлар Исроилни ўққа тутиши ва Фаластин анклавидаги операция тўхтатилмагунча унга алоқадор кемаларнинг Қизил денгиз ва Боб ал-Мандеб бўғози сувлари орқали ўтишига рухсат бермаслиги ҳақида огоҳлантирган. Ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери ҳусийлар Қизил денгиз ва Адан кўрфазида фуқаролик кемаларига ҳужум қилган.

Ҳусийларнинг ҳаракатларига жавобан Америка расмийлари Қизил денгизда навигация эркинлигини таъминлаш ва кемаларни ҳимоя қилиш мақсадида халқаро коалиция тузилгани ва “Gardian of Prosperity” операцияси бошланганини эълон қилди. Кейинчалик Буюк Британия ва АҚШ қуролли кучлари Яманнинг турли вилоятларидаги ҳусийларнинг ҳарбий нишонларига мунтазам зарба бера бошлади.

Эслатиб ўтамиз, 12 ноябрь куни Яманнинг ҳусийлар ҳаракати ракета ва дронлар билан Араб денгизида АҚШнинг “Авраам Линкольн” авиаташувчи кемасига, шунингдек, Қизил денгиздаги АҚШнинг иккита эсминецига ҳужум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ҳусийлар Явне

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг