Ҳусановнинг “Реал”га қарши жавоб ўйинида майдонга тушиш эҳтимоли ошди

Спорт

image

“Манчестер Сити” клуби марказий ҳимоячиси Мануэль Аканжи Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги “Реал Мадрид”га қарши баҳсда жароҳат олди. 

Ҳозирча Аканжининг жароҳатдан тикланишига қанча вақт кетиши ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. “Шаҳарликлар” ҳимоясидаги яна бир футболчи жароҳат олгани ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановнинг кейинги ўйинларда асосий таркибда майдонга тушиш эҳтимолини оширади.

Маълумот ўрнида, 29 ёшли швейцариялик футболчи 1 бўлимдан сўнг ўйинни давом эттира олмади. Кейин унинг ўрнига Рико Льюис майдонга туширилди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ҳусанов Англия кубоги 1/16 финал босқичи рамзий жамоасига киритилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Европа Чемпионлар лигаси Абдуқодир Ҳусанов Мануэль Аканжи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг