Ҳусановга энди Туркия гранди ҳам “оғиз соляпти”
Спорт
−
26 Декабрь
7395Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Франциянинг “Ланс” клуби аъзоси Абдуқодир Ҳусановга Туркиянинг Фенербахче клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Transfermarkt” хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирда Истанбул клуби 20 ёшли ҳимоячи трансфери учун таклиф тайёрламоқда. Шунингдек, Туркиянинг кўплаб журналист ва ОАВи Ҳусанов ҳақида бонг урмоқда.
Ҳусановнинг совчилари кўпайгани сари “Ланс” унинг трансферидан кўпроқ маблағ ишлаб олиш ишқига тушган. Қайд этилишича, Франция клуби ҳозирга келиб Ҳусанов трансферидан 50 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳусанов Франция чемпионатининг ярим мавсумлик рамзий жамоасига кириши мумкинлиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь