Ҳусанов Франция чемпионатининг ярим мавсумлик рамзий жамоасига кириши мумкин
Спорт
−
25 Декабрь
2022Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Франциянинг “Ланс” клуби аъзоси Абдуқодир Ҳусанов мамлакат чемпионатининг дастлабки ярми учун тузиладиган рамзий терма жамоага киришга даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда лига расмий сайти хабар берди.
20 ёшли Ҳусановдан ташқари рамзий терма жамоага кириш учун ПСЖ, “Марсель”, “Лилль”, “Монако” ва бошқа бир қатор гранд клубларнинг марказий ҳимоячилари даъвогарлик қилмоқда. Жумладан, ПСЖ аъзоси Маркиньос ҳам рамзий жамоага кириш учун курашмоқда.
Рамзий терма жамоа расмий сайтдаги овоз бериш натижаларига кўра аниқланади.
Маълумот учун, Ҳусанов жорий мавсум “Ланс” сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та ассист муаллифига айланди. Унинг трансфер нархи 12 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳусанов Ўзбекистонда йилнинг энг яхши ёш спортчиси бўлгани хабар қилинганди.