Ҳусанов ва Эркинов клублари ихтиёрига жўнаб кетди

Спорт

image

Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчилари Ҳожимат Эркинов ва Абдуқодир Ҳусанов Осиё кубоги финалида жамоадошларига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 30 апрель куни иккала футболчи ҳам клуби ихтиёрига жўнаб кетган.

Манбага кўра, ЎФА томонидан Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркиновнинг клублари билан асосий вазифага қадар – Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш бўйича келишувга эришилган. Шу сабабли, ушбу икки футболчи ўз жамоалари таркибидаги навбатдаги муҳим ўйинларга тайёргарлик кўриш учун клублари сафига йўл олди.

“ЎФА ушбу тарихий вазифани қайд этишда легионерларимизнинг терма жамоамиз ихтиёрига етиб келишида кўмаклашгани учун “Ланс” ва “Ал-Ваҳда” клубига миннатдорчилик билдиради”, дейилади манба хабарида.

Маълумот учун, U-23 Осиё кубоги финали 3 май куни бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи ўйинда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг