Ҳусанов “Сити”да мавсум футболчиси бўлиши мумкин

Спорт

image
Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”нинг 2025-2026 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишига якуний номзодлар рўйхатига кирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, “шаҳарликлар”нинг энг яхши футболчиси бўлиш учун якуний номзодлар сифатида Жерами Доку, Нико О’райли ва Абдуқодир Ҳусанов кўрсатилган. Ғолибни аниқлаш эса, клубнинг расмий сайтида овоз бериш йўли билан аниқланади.

Таъкидлаш жоизки, Ҳусанов ушбу мавсум давомида икки бор – январь ва март ойларида “Манчестер Сити”да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Шунингдек, у ушбу мавсумда “шаҳарликлар” билан 2 та соврин Англия Кубоги ва Лига кубогини қўлга киритди. Бундан ташқари, ҳали ҳам жамоаси билан АПЛ чемпионлиги учун курашмоқда.

Маълумот учун, ўтган мавсумда мазкур мукофотни хорватиялик ҳимоячи Йошко Гвардиол қўлга киритганди.

Мақола муаллифи

Теглар

“Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусанов Нико О’райли Жерами Доку

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг