“Ҳумо арена” жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Sport

image

Тошкентда жойлашган “Ҳумо арена” кўп тармоқли муз саройи 2022 йилда фигурали учиш бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоцацияси раиси Ҳаким Тўлаганов маълум қилди. Ушбу нуфузли мусобақага муносиб ҳозирлик кўришни таъминлаш мақсадида Халқаро конкичилар иттифоқи (ИСУ) “Ҳумо арена” спорт саройига яна иккита нуфузли мусобақани ишониб топширди.

Дастлаб, жорий йилнинг 27 август ва 12 сентябрь кунлари фигурали учиш бўйича ўсмирлар ўртасида халқаро Гран-при мусобақаси ўтказилади. Ушбу мусобақада жами 27 та давлатдан 300 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Шунингдек, 2021 йилда ҳам фигурали учиш бўйича “Ҳумо арена” кўп тармоқли муз саройида ўсмирлар ўртасида яна бир йирик турнир ташкиллаштирилади. Бу гал Тошкентда тўрт қитъа биринчилиги мусобақаси ўтказилиши белгиланган.

Кейинги йилнинг август ва сентябрь ойларида ўтиши кутилаётган турнирда Осиё, Европа, Америка ва Австралия қитъаларининг иқтидорли спортчилари иштирок этади.


Tags

Rate Count

114

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends