“Ҳумо арена”да “Олимпия куни” тантаналари бўлиб ўтди

Спорт

image

Тошкент шаҳрида жойлашган “Ҳумо арена”да “Олимпия куни” катта шодиёна билан нишонланди. Айтиш мумкинки, бу байрам барча спорт ихлосмандларини, федерация ва ассоциация вакилларини, қалби жўшқин ёшларни ўзида бирлаштира олди. “Ҳумо арена” атрофида меҳмонлар учун барча спорт турлари бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Дастур аввалида бошловчилар узоқ ва яқин ўтмишдаги ва замонимиз спорти афсоналарини таклиф этиб, Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси садоси остида тадбирнинг очилиш маросими бошланди. Шундан сўнг мухлисларга “Олимпия куни” ҳақида яна бир бор маълумот берилиб, Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бахнинг байрам табриги эшиттирилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувохидов, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов сўзга чиқиб, Ўзбекистонда спортга қаратилаётган эътибор, спортчиларнинг халқаро майдонда қайд этаётган юқори натижалари, жисмоний тарбия ва спортнинг ҳаётимиздаги аҳамияти ҳақида тўхталдилар ва спортчиларга бўлажак Олимпиада йўлида улкан зафарлар тилаб қолишди.


Мақола муаллифи

Теглар

МОҚ Ҳумо арена Халқаро Олимпия куни

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг