Ҳукмрон партия Имомали Раҳмон номзодини Президентликка кўрсатди

Олам

image

Тожикистон Халқ Демократик Партияси (ХДП) бугун, 3 сентябрь куни навбатдан ташқари қурултой ўтказди. Унда мамлакатнинг амалдаги Президенти Имомали Раҳмон 11 октябрда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига номзодини кўрсатди. Конгресс депутатлари ушбу таклифни бир овоздан қўллаб-қувватладилар. Бу ҳақда ХДП Марказий ижроия қўмитаси аппарати раҳбари Абдураҳмон Хонзода маълум қилмоқда.  

"Бугун Душанбеда Тожикистон Халқ Демократик Партиясининг (ХДП) фавқулодда қурултойи бўлиб ўтди. Унда делегатлар бир овоздан Имомали Раҳмонни президентликка номзод сифатида кўрсатдилар", дейди Хонзода. Унга кўра, қурултой ишида мамлакатнинг барча ҳудудларидан 1000 га яқин делегатлар иштирок этган. 

Маълумот учун, Тожикистонда президентлик сайловлари 11 ноябрь куни ўтказилади. Президент 7 йил муддатга сайланади.

Мамлакатнинг амалдаги Президенти Имомали Раҳмон 1994 йилдан бери узлуксиз давлатни бошқариб келяпти.


 


Мақола муаллифи

Теглар

Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг