Ҳукумат қарорига кўра, янги жамғарма ташкил этилади
Жамият
−
16 Апрель 2019
3754Жорий йилнинг 16 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Қарор лойиҳасига мувофиқ, ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ва Молия вазирлигининг Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича бюджетдан ташқари жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Қуйидагилар жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари этиб белгиланади:
• сув таъминоти ва канализация соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан қўлланган жарималардан ажратмалар;
• жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан хайрия маблағлари;
• вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
• қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа даромадлар.
Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланади.
Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ходимларининг узлуксиз иш стажини ҳисобга олган ҳолда, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, уларнинг лавозим маошларига нисбатан фоиз ҳисобида ойлик устама ҳақ миқдори қуйидагича белгиланиши мумкин:
• иш стажи 1 йилдан 3 йилгача – 15 фоиз;
• иш стажи 3 йилдан 5 йилгача – 30 фоиз;
• иш стажи 5 йилдан 10 йилгача – 45 фоиз;
• иш стажи 10 йилдан 15 йилгача – 60 фоиз;
• иш стажи 15 йилдан ва юқори – 75 фоиз.
Узлуксиз иш стажи қуйидаги ҳолатларда лавозимда ишлашга кирганда:
• ташкилотлар тугатилгани (қайта ташкил этилгани) ёки штат қисқаргани ёхуд доимий яшаш жойи ўзгаргани сабабли ташкилотлардан ишдан бўшаган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай ишга кирганда;
• ўз хоҳишига кўра (узрли сабаб бўйича), шу жумладан эри ёки хотини бошқа яшаш жойига ўтганда (ўтиш вақти бир ойлик муддатга киритилмайди) ташкилотлардан ишдан бўшаган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай ишга кирганда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь