Ҳукумат дипломини йўқотганларнинг ишини осонлаштирди
Жамият
−
22 Июль 2022
6953Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг кеча, 21 июлдаги қарори билан Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
Регламентга кўра, таълим ташкилотини тамомлаган, маълумотини тасдиқловчи ҳужжати (диплом, сертификат) йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган, фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда жисмоний шахслар ҳужжатнинг дубликатини бериш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.
Дубликат асл нусха билан бир хил юридик кучга эга. Ариза берувчи ДХМга келиб мурожаат этганда ходим ариза берувчи номидан сўровномани электрон тўлдиради.
Ариза берувчи сўровномани ЯИДХП орқали тўлдирилганда, ундан электрон рақамли имзо талаб этилмайди.
Давлат хизмати учун БҲМ 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади. Йиғимни тўламаслик хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига 5 иш кунлик муддат берилади.
Cўровнома тушгандан бошлаб 10 иш кунида ҳужжат дубликати расмийлаштирилади ва бу ҳақида ариза берувчига хабар берилади.
Ариза берувчи таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини ваколатли органдан олиб кетади.
Ариза берувчининг хоҳишига кўра, таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликати ваколатли орган томонидан почта хизмати орқали юборилиши мумкин. Бунда почта учун тўловларни ариза берувчи тўлайди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15