Ҳукумат ҳузурида янги агентлик ташкил этилади

Жамият

image

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилади. Бу 27 мартда қабул қилинган “Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида белгиланган.

Фармонга асосан, энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чоралар ишлаб чиқиш ва тартибга солиш мазкур агентликнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

2025 йил 1 июлдан аҳоли уй-жойларининг энергия аудитини ўтказиш харажатлари ҳамда қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар қийматининг 20 фоизи ва иссиқлик насослари (ҳаво, сув ва геотермал) қийматининг 40 фоизини, лекин БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплаш учун агентлик томонидан субсидия ажратилади.

Шунингдек, 2025 йил 1 сентябргача Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформаси ишга туширилади.

Агентлик ҳузурида бюджетдан ташқари Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 октябрга қадар ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун технологиялар энергия самарадорлигининг “яшил” стандартлари жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилганди. Жорий йил февраль ойида  Шарифбек Ҳасанов ушбу агентлик директори этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар