Ҳудудларда йил давомида 6 та спорт тури бўйича мусобақалар ўтказилади
Жамият
−
16 Февраль 2021
50172021 йил давомида жойларда 50 мингдан зиёд оммавий спорт тадбирлари ўтказилиб, ушбу тадбирларга уюшмаган ёшларни кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилади. Натижада спорт билан шуғулланувчи ёшлар сони 2,7 млндан 3 млнга етказилади.
Январь ойидан аҳоли ўртасида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида спортнинг бадминтон, стол тенниси, волейбол, баскетбол, мини футбол, шахмат ва шашка турлари бўйича спорт мусобақаларини маҳаллабай тизими асосида манзилли ўтказиш йўлга қўйилди.
Бунда, мусобақалар 12 ой давомида ҳар бир ҳудудда спортнинг 6 та туридан 2 мартадан ташкил этилади. Ушбу спорт тадбирлари 3 босқичда 9 155 та маҳаллаларда ташкил этилиб, 8,6 млн нафар аҳоли қамраб олинади.
Қайд этилишича, Маҳалла ёшлари ўртасида футбол бўйича “Маҳаллада футбол”, “Футболимиз келажаги”, “Чарм тўп”, ҳудудлар кесимида барча корхона ва ташкилотлар, давлат муассасалари ходимлари ўртасида “Бош вазир кубоги”, “Ҳоким кубоги”, “Раҳбар кубоги” футбол мусобақаларини тизимли ўтказилишини давом эттирамиз, уларга 650 мингдан ортиқ ёшлар жалб этилади.