2021 йилда таълим муассасалари 124 млрдлик спорт анжомлари билан таъминланади

Жамият

image

2021 йилда давлат таълим муассасаларидаги спорт тўгараклари моддий-техника базасини янада яхшилаш мақсадида жорий йилда 10 мингта мактаблар 5 млн сўмлик, 6 мингта боғчалар эса 3 млн сўмлик, жами 62 млрд сўмлик 9 турдаги бирламчи спорт жиҳозлари билан таъминланади.

Бундан ташқари, спорт мактаблари 62 млрд сўмлик 101 турдаги спорт анжомлари билан жиҳозланади.

Шу билан бирга, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳудудларда янгидан 25 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларида кураш маҳорати мактаблари ташкил этилади.

Мазкур спорт муассасаларида 300 дан ортиқ спорт секциялари ташкил этилиб, уларга 30 мингдан зиёд ёшларни қамраб олиш чоралари кўрилади.

Бундан ташқари, янги ўқув йилидан бошлаб 1 000 та умумтаълим мактабларида 18 соатлик режа асосида шахматга ўқитиш жорий этилади ва спортнинг ушбу турига қўшимча равишда 25 минг нафар ўқувчилар жалб қилинади.

Бундан ташқари, ёшларни, айниқса уюшмаган ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларга бу борада зарур шароитлар яратиб бериш мақсадида республикамиздаги 4 мингдан ортиқ мактабларда спорт турлари бўйича 19 678 та тўгараклар ташкил этилади ва уларга 520 минг нафар ўқувчилар жалб этилади.

Шунингдек, 52 та олий таълим муассасаларида 161 та спорт тўгараклари ташкил этилиб, 21 559 нафар талабалар қамраб олинади.


Мақола муаллифи

Теглар

спорт

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг