“Ҳудудий электр тармоқлари” электр энергия таъминотидаги узилишларга изоҳ берди

Local

image

Ўзбекистонда кузатилган кучли қор сабабли кўплаб ҳудудларда электр энергияси таъминотида узилишлар кузатиляпти. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур вазиятга муносабат билдирди.

“Мамлакатимиз бўйлаб кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли республикамизнинг турли ҳудудларида электр қурилмаларида вужудга келган авриявий ҳолатлар ҳамда қалин қор ёғиши оқибатида дарахт шохларининг синиб, электр тармоқларига шикаст етказиши натижасида электр энергияси етказиб беришда вақтинча узилишлар кузатилмоқда”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, айни вақтда“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ топшириғи билан республиканинг барча ҳудудларида электр таъминоти корхоналарининг тезкор бригадалари томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.


Rate Count

184

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends