“Ҳудудгазтаъминот” раисига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
26 Октябрь
5052Маҳмуджон Жамшидович Ёқубов “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти бошқарув раисининг газ сотиш ва инновацияларни жорий этиш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Маҳмуджон Ёқубов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси – “Ўзенергоинспекция” Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маъруфхон Мақсудович Хўжаев “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланганди. Шунингдек, ташкилотнинг бошқарув раиси ўринбосари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддасига (Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш) асосан маъмурий жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берилганди.