Ҳомийлик хайриялари ёрдами биринчи кимларга етказилади?
Жамият
−
02 Август 2020
8696Ўзбекистонда карантин чоралари қатъийлаштирилиши ортидан ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ҳам қайта иш бошлади.
Бугун, 2 август куни Ёшлар ишлари агентлиги Матбуот котиби Нодир Абдуқодиров АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда хайриялар биринчи навбатда кимларга тарқатилиши ҳақида маълумот берди.
Ҳомийлик ёрдамлари энг аввало қуйидагиларга етказилади:
• таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, оғир касаллари бор, кўп болали оилалар;
• ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларни қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган оилалар;
• ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;
• ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;
• 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);
• ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;
• меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлган, бироқ улар ҳеч қаерда ишламайдиган ёки пандемия туфайли даромадидан вақтинча маҳрум бўлган (мавсумий ишчи, уста, мардикор, сартарош, чет элда ишини йўқотиб қайтганлар, такси ҳайдовчиси, кафе, ресторан ишчиси ва ҳ.к) ва зарур ёрдамга муҳтож оилалар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг фармони билан карантин вақтида ёрдам муҳтож одамларни моддий қўллаб-қувватлаш учун 400 минг оиланинг 1,7 миллион аъзосига 380 млрд сўм тарқатиш белгиланган.
LiveБарчаси