Ҳокимлар ва прокурорлар қаёққа қараган? – Президент шакар “ажиотаж”и ҳақида

Жамият

image

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида шакар нархининг ошиши одамлар орасида “ажиотаж”ни келтириб чиқарган. Хўш, бу ҳудудларнинг ҳоким ва прокурорлари қаерга қараган? Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 31 март куни бўлиб ўтаётган макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида сўз очди. 

Президент март ойи бошида кузатилган шакарга “ажиотаж” мавзусига тўхталди.

Унинг таъкидлаши ча, айрим ҳудудларда шакар нархи асоссиз ошган. Айниқса Жиззах, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрида мавжуд захиралар ўз вақтида тарқатилмагани сабабли, шакар нархи кескин ошган. 

“Савол туғилади. Ушбу ҳудудларнинг ҳокимлари ва прокурорлари қаёққа қараган?”, деди Президент.

Йиғилишда қайд этилишича, энди вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳар куни ўз ҳудудидаги озиқ-овқат, айниқса ун, шакар ва ёғнинг нархини  жойларда юриб ўрганади ва барқарорликни таъминлаш учун тезкор тадбирларни кўриб боради.

“Айниқса кириб келаётган Рамазон ойида нархларнинг барқарорлигини таъминлаш учун тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиб, нахрларни арзонлаштириш бу улуғ айём кунларида катта савоб эканлигини барча тадбиркорларга тушунтиришлари кераклиги кўрсатиб ўтилди”, деб ёзмоқда йиғилиш ҳақида хабар бераётган Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов. 

Шунингдек, йиғилишда, республикага четдан буғдой, ўсимлик ёғи ва шакарни олиб келиш бўйича барча масалалар ҳал қилиб берилгани, энди буни ақл билан самарали ташкил этиш кераклиги таъкидланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев шакар

Баҳолаганлар

382

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг