Ҳокимлар қандай автомобилда юради?
Бу қизиқ
−
24 Декабрь 2019
61246Вилоятлар ҳокимлари ўртасида ўтказган сўровномамизни давом эттирамиз. Бу сафарги саволимиз ҳокимлар қандай маркали автомобилда юриши юзасидан бўлди.
Андижон вилоят ҳокими, Шуҳратбек Абдураҳмонов:
— Toyota Prado. Бу вилоятнинг обрўси, қолаверса менинг машинам эмас. Уни давлат берган
Ғофур Мирзаев, Сирдарё вилояти ҳокими:
— Давлат берган машинасида юрамиз. Toyota Prado
Зойир Мирзаев, Қашқадарё вилояти ҳокими:
— Infiniti машинаси. Йўл танламас машина. Қашқадарё йўлларига мос. Мерос бўлиб қолган. Шуни минамизда.
Фарҳод Эрманов, Хоразм вилояти ҳокими:
— Давлат берган машинада юраман. Toyota Prado
Эркинжон Турдимов, Самарқанд вилояти ҳокими:
— Toyota машинаси
Тўра Боболов, Сурхондарё вилояти ҳокими:
— Давлат берган машинада юраман. Маркасини тушунмайман тўғриси
Қобул Турсунов, Навоий вилояти ҳокими:
— Бошқа вилоят ҳокимлари сингари – Toyota
Хайрулло Бозоров, Наманган вилояти ҳокими:
— Toyota Prado
Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев эса шу ва бошқа саволларимизга жавоб беришни хоҳламади. Ҳокимнинг жавоб беришдан бош тортиш сабаби эса ҳалигача номаълум.
LiveБарчаси
Самарқандда даҳшатли авария содир бўлди.
24 Апрель