Ҳоким ёрдамчиси Олтинкўлга ҳоким бўлди

Жамият

image

Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Маҳамадмусо Орипжонович Обидов тайинланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маҳамадмусо Орипжонович Обидов 1984 йилда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган. 2005 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 2005 йили “Ўзсаноатқурилишбанк” Бунёдкор филиалида пул муомаласи ва нақд пул маблағларини берилишини мониторинг қилиш бўйича махсус шўъбаси 1-тоифали мутахассиси, етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаган.

Тайинловга қадар Маҳамадмусо Орипжонович Обидов Қўрғонтепа тумани “Чорвадор” маҳалла фуқаролари йиғини тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси вазифасида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг