“Ҳизбуллоҳ” Нетаньяхунинг қароргоҳига ҳужум қилди (видео)

Олам

image

Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати томонидан учирилган дрон Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Тель-Авив шимолидаги Кейсария шаҳридаги шахсий қароргоҳига бориб урилди. Бу ҳақда “The Jerusalem Post” хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 19 октябрь куни эрталаб Ливан ҳудудидан Исроилга учирилган учта дрондан бири Нетаньяхунинг Кейсариядаги шахсий уйини нишонга олган. Дрон ҳужум қилган пайтда Нетаньяху қароргоҳда бўлмаган, шунингдек, бошқа жароҳат олганлар ҳам мавжуд эмас. Ижтимоий тармоқларда тарқалган постларда ҳам мазкур ҳужумда зарар кўрган бинолардан бири Нетаньяхунинг уйининг бир қисми экани айтилмоқда. 

Исроил ОАВ ҳарбийлар томонидан қўйилган тақиқ сабабли, зарар ва эҳтимолий жабрланганлар ҳақида қўшимча маълумот бермаган. Мамлакат қўшинларининг иқрор бўлишича, дрон кириб келганида ҳаво мудофааси тизими уни тўхтата олмаган. Ҳатто дрон ҳарбий вертолёт яқинидан учиб ўтган.

Ливаннинг “Al Mayadeen” телеканали Исроил ҳарбийлари маълумотини келтириб, Ливандан Ҳайфага учирилган учта дрондан иккитаси аниқлангани ва тўхтатилганини хабар берди. Бироқ учинчи дрон Кейсариядаги бинога тўғри теккан ва гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш жуда катта бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Ғазо секторида ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Яҳё Синварни ўлдиргани фонида “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Исроил билан қарама-қаршиликнинг янги босқичига ўтаётганини эълон қилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг