“Ҳизбуллоҳ” Исроил ҳудудига зарба берди (видео)
Олам
−
01 Октябрь
9644“Ҳизбуллоҳ” Исроил ҳарбийлари тўпланган ҳудудларга ва Тель-Авивдаги нишонларга ракета ҳужумларини амалга оширди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, “Ҳизбуллоҳ” бугун, 1 октябрь куни Исроил кучларига қарши операциялар уюштириб, бир нечта аниқ зарбалар берган. Хусусан, Ливан қаршилик кучлари Тель-Авивдаги Исроил ҳарбий разведка штаб-квартираси – 8200-бўлим жойлашган Глилот базасига Fadi-4 ракеталари ҳужумини амалга оширган. Гуруҳ шунингдек, Тель-Авив чеккасидаги “Моссад” штаб-квартирасига ҳам ҳужум уюштиргани ҳақида маълум қилди.
Исроил ҳарбийлари эса ўз ҳудудига зарбалар ҳақида хабар бериб, учирилган ракеталарнинг бир қисми тутиб қолинганини маълум қилган. Маълумотларга кўра, Исроил ҳудудига учирилган ракеталардан ўнтаси нишонларга аниқ етиб борган. Зарбалар оқибатида 50 ёшли исроиллик эркак яраланган.
“Al Mayadeen” телеканалининг хабар қилишича, Ғазодаги Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш ва Ливан аҳолисини ҳимоя қилиш мақсадида “Ҳизбуллоҳ” Исроилнинг Штула аҳоли пунктидаги оккупация кучларига ҳам артиллерия ўқлари билан зарба берган.
Бундан ташқари, “Ҳизбуллоҳ” Метула, Авивим ва Рош-Пина аҳоли пунктлари, шунингдек, Довев базасидаги Исроил ҳарбий кучларига ракета зарбалари уюштирган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 1 октябрга ўтар кечаси Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Ливан жанубида “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдаги операцияни бошлаб, танклар билан Рмеиш қишлоғи ҳудудига етиб боргани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси