Ҳиротда афғон аёллари намойишга чиқди. Улар “Толибон”дан нима истайди? (видео)

Олам

image

Бугун, 2 сентябрь куни Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида аёллар митингга чиқиб, мамлакатда ўзларининг ҳуқуқлари таъминланиши ҳамда давлат бошқарувида иштирок этишни талаб қилди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда

Қайд этилишича, Афғонистон аёлларини мамлакатнинг бўлажак ҳукуматида иштирок этишга чақирган намойишчилар, уларнинг ваколатисиз ҳеч қандай “ҳукумат аввалгидек барқарор бўла олмаслигини” шиор сифатида такрорлаган. 

Маълум қилинишича, намойишда маҳаллий фаоллар, талабалар ва давлат муассасаларида ишлайдиган аёллар қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 август куни “Толибон” Афғонистон аёлларидан вақтинчалик кўчага чиқмасликни сўраганди. Бунга ҳаракат жангариларининг аёллар билан қандай муносабатда бўлишни билмаслиги сабаб тариқасида келтирилган.

Қайд этиш керакки, “Толибон” Афғонистон аёлларига ишлашга ва таълим олишга рухсат бермоқчи. Бу ҳақда ҳукумат эгаллангач “Толибон” вакиллари бир неча бор таъкидлади. 

Маълумот ўрнида, АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузулганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

359

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг